Yangi O‘zbekiston: Geografiya va geoekologiya sohasida innovatsiyalar, zamonaviy ilmiy tadqiqotlar
Непалда юз берган фалокатли сел тошқини ҳақида
Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ
Annotatsiya
Мақолада 2026 йил 26 август куни Непалнинг шимолий тоғли ҳудудларида (Расува, Нувакот, Дхадинг, Горкха ва Танаҳун туманлари) содир бўлган даҳшатли сув тошқини ва лой-тошли сел оқимлари таҳлил қилинган. Ланг Танг Лирунг тоғ массивидаги музлик-тош кўчкиси таъсирида юзага келган ушбу фалокатли гидрологик ҳодисанинг ривожланиш динамикаси, Тришули ва Бхоте Коши дарёлари ҳавзаларида сув сатҳининг кескин кўтарилиши ҳамда унинг инфратузилмага етказган ҳалокатли оқибатлари кўрсатиб берилган.
Kalit so'zlar: иқлим ўзгариши, Непал, Ланг Танг Лирунг тоғи, Тришули дарёси, музлик кўчкиси, сув тошқини, сел оқими, ҳалокатли оқибатлар