Yangi O‘zbekiston: Geografiya va geoekologiya sohasida innovatsiyalar, zamonaviy ilmiy tadqiqotlar
Иқлим илиши шароитида Чирчиқ-Оҳангарон ҳавзаси дарёлари муаллақ оқизиқлари оқимининг келажакдаги миқдорий ўзгаришларини баҳолаш
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Annotatsiya
Тадқиқот ишида иқлим илиши шароитида Чирчиқ-Оҳангарон ҳавзаси дарёлари муаллақ оқизиқлари оқимининг келажакдаги миқдорий ўзгаришларини баҳолашнинг комплекс гидрологик-статистик ёндашуви таклиф этилган. Келажак иқлим шароитини тавсифлашда CMIP6 моделининг SSP1-2.6, SSP2-4.5, SSP3-7.0 ва SSP5-8.5 сценарийлари қабул қилинган. Дарёлар муаллақ оқизиқлари оқимининг қишки ёғин, ёзги ёғин ва ёзги ҳаво ҳарорати билан кўп омилли боғланишларини баҳолаш учун Г.А.Алексеевнинг корреляцион боғланишларни тенглаштириш ва нормаллаштириш усулидан фойдаланиш таклиф этилган.
Kalit so'zlar: дарё, муаллақ оқизиқлар, иқлим илиши, атмосфера ёғинлари, ҳаво ҳарорати, CMIP6, SSP, кўпҳадли боғланишлар, регрессия тенгламалари, аниқлик, баҳолаш