Yangi O‘zbekiston: Geografiya va geoekologiya sohasida innovatsiyalar, zamonaviy ilmiy tadqiqotlar
Катта Фарғона канали сув ресурсларининг кўп йиллик динамикаси ва сув йўқотишларни миқдорий баҳолаш
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Annotatsiya
Мақолада Катта Фарғона каналининг сув ресурсларидан фойдаланиш хусусиятлари ва самарадорлиги 1940–2022 йиллардаги гидрологик кузатув маълумотлари асосида тадқиқ этилган. Каналнинг сув сарфлари режими, уларнинг йиллараро ўзгарувчанлиги ва йил ичида тақсимланиш хусусиятлари таҳлил қилинган. Характерли сувли йилларда канал орқали узатиладиган сув ресурсларининг шаклланиши ва ўзгариши баҳоланган. Шунингдек, каналдан фойдаланиш жараёнида сув ресурсларининг буғланиш ва ўзанга шимилиш ҳисобига йўқотилиши ҳамда уларнинг умумий сув балансидаги ўрни аниқланган. Тадқиқот натижалари асосида Катта Фарғона каналидан сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сув йўқотишларини камайтириш ва каналнинг эксплуатацион ҳолатини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий ёндашувлар асосланган.
Kalit so'zlar: дарё, Катта Фарғона канали, сув ресурслари, сув сарфи, гидрологик режим, оқим ҳажми, буғланиш, шимилиш, сув йўқотилиши, ирригация